Жорий йилнинг 4-5 июнь кунлари Тошкент шаҳрида «Ёшлар келажак бунёдкори» шиори остида «Уюшмаган ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш: муаммо ва истиқболлар» мавзусида II халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Мазкур конференцияда СМТИ етакчи илмий ходими А.Нажимов «Уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлашда жахон тажрибаси» мавзусида маъруза қилди. Тадбир якунларига кўра А.Нажимов «Энг яхши илмий тезис» йўналишида 1-даражали диплом билан тақдирланди.
Тадбирда мамлакатимизнинг турли вазирлик, идора ва ташкилотлар мутахассислари, ёш олимлар, шунингдек, Россия, Туркия, Германия ҳамда қатор халқаро ташкилотлардан вакиллар иштирок этди.
Кейингиси
Франция Ташқи Ишлар Вазирлиги ходими билан учрашув
Ўзбекистон Републикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида Франция Ташқи Ишлар Варлиги ходими Диан Софй Треву билан учрашув булиб ўтди. 2017—2021-йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш...
07.06.2018