СМТИ жамоаси Институт бўлим раҳбари А.Б.Юсуповни “Давлат бошқаруви самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш” мавзусидаги докторлик диссертациясини (PhD) муваффақиятли ҳимоя қилганлиги ва сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга бўлгани билан табриклайди.
2020 йил – “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” да барча ижодий ва илмий режаларининг амалга ошишини ҳамда касбий фаолиятида ўсишлар бўлишини тилаймиз.
Шунингдек, Институт диссертантнинг илмий раҳбари – фалсафа фанлари доктори Бердиқулов Сирожжон Насипқуловичга ҳам ўз миннатдорчилигини билдиради.