Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлил маркази раҳбари лавозимида фаолият юритган Элдор Тоҳирович Арипов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори лавозимига тайинланди.
Институт директорининг биринчи ўринбосари сифатида, аввал Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг ўқув ишлари бўйича проректори вазифасида ишлаган, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенатининг аъзоси Раҳманкулов Мир-Акбар Ҳожиакбарович тайинланди.
Шунингдек, институт директорининг ўринбосарлари сифатида Нуруллаева Шафоат Файзуллаевна ҳамда Валиев Санжар Алимхоновичлар ҳам тайинландилар.
Институт директорининг маслахатчиси этиб, Зуфаров Фарҳодбек Шуҳратбекович тасдиқланди.