Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Содиқ Сафоев бугунги кунда халқаро миқёсда турли хавф-хатар, таҳдидлар авж олган даврда мазкур форум ўта муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
АҚШ Глобал жалб қилиш институти вице-президенти Жеймс Чен тадбир иштирокчиларини қутларкан, ўз навбатида жаҳон ҳамжамиятининг дин, эътиқод йўналишида фаолият олиб бораётган илғор фикрли экспертларининг Тошкентда тўпланиши, юзага чиқаётган муаммоларни бартараф этишда мавжуд куч, имкониятларни бирлаштиришга хизмат қилишини қайд этди.
Шу билан бирга кейинги йилларда Ўзбекистоннинг айни йўналишда олиб бораётган амалий саъй-ҳаракатлари дунё миқёсида эътироф этилаётганини ҳам қўшимча қилди.
Анжуман давом этмоқда.