Халқаро Пресс-клубда бўлиб ўтган анжуманда «Uzreport» телеканали мухбири Абдулла Бўрибаев томонидан берилган саволларга АҚШ ташқи сиёсат кенгаши ҳузуридаги Марказий Осиё ва Кавказ институти раиси Фредерик Старр ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Владимир Норовнинг жавоблари
Абдулла Бурибаев: Саволимни жаноб Фредирик Старрга йўлламоқчиман. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, Ўзбекистонда сўнги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотларни натижаси учун ҳаракат муҳим ҳисобланади. Яъни бу ҳаракатлар ўзининг натижасини бермоқда. Шу ўринда, Тошкентда Афғонистон доирасида бўлиб ўтган анжуман натижасига кўра, Афғонистон ва “Толибон” ҳаракати ўртасида учрашув кутилмоқда. Бу албатта ҳаракат. Бу ҳаракат ўз натижасини бериши мумкин. Марказий Осиёда ушбу жараёнларнинг ижобий натижаларга эришилишига асосий эътибор қаратилмоқда.
Бундан ташқари, ушбу мавзудан четлашган ҳолда, савол йўлламоқчиман. Ўзбекистоннинг кейинги ҳаракати қандай бўлади? У қайси бир жараёнда фаол иштирок этади? Сизнинг фикрингизча, Ўзбекистон халқаро майдондаги вазиятларнинг қай бирида фаолроқ иштирок этиши мақсадга муфовиқ бўлади?
Фредерик Старр: Мен келажакни башорат қила олмайман. Мен шуни биламанки, нафақат Ўзбекистонда, балки сизга қўшни давлатларда ҳам жуда билимли ва тажрибали инсонлар бор. Бу инсонлар катта ва ривожланган дунёнинг бир қисмидир. Ишончим комилки, улар келажакда қайси жиҳатларга асосий эътибор бериш кераклигини тўғри танлов орқали танлаб олишади.
Ишончим комилки, Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар жуда чуқур ўйлаб чиқилган ва минтақадаги бошқа давлатларда ҳам бу сиёсат такрорланиши керак. Тан олиш керакки, сизга қўшни давлатларда ҳам сиз сингари ўсиб келаётган ёш авлод бор. Улар орасида ақлли, яхши таълим олган ва жамиятда ўз ўрнига эга ёшлар, аёллар ва эркаклар бор. Масалан сиз ҳам бу авлодни бир қисми ҳисобланасиз. Бу буюк келажакка асосдир. Ўсиб келаётган ёш авлод буюк келажак учун жуда муҳим ишларни амалга оширади. Ва айнан шу жиҳатдан, мамлакатда таълимга алоҳида эътибор бериш кераклигини асосий сабаб деб ҳисоблайман.
Владимир Норов: Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ўтган йили Афғонистон Президенти билан бўлиб ўтган учрашувларида қатнашгандим. Шунингдек Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Циндао саммити доирасида ҳам Президентимиз Афғонистон президенти Ашраф Гани бошчилидаги афғон делагацияси билан учрашув олиб борди.
Шу ўринда, Президентимиз асосий бир фикрни билдириб ўтдилар. Яъни “Ўзбекистон Афғонистондан фақат фойда олишни кўзламайди”. Юқоридаги фикрларни инобатга олган ҳолда шуни таъкидламоқчиманки, Ўзбекистон Афғонистон ҳудудида темир йўли қуришни давом эттиришга бел боғлади. Хабарингиз бор, Хайратон – Мозори Шариф темир йўл линиясини “Ўзбекистон темир йўллари” аксиядорлик компанияси қуриб битказган. Ҳозирги кунда ҳам ушбу темир йўли қурилишида “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси иш юритмоқда. Параллел равишда бунда афғон хизматчиларига ўз тажрибаларини ўргатиб келмоқда.
Президентимиз Мозори Шарифдан Ҳиротгача бўлган темир йўли қурилиши бўйича суҳбат пайтида Ўзбекистон ушбу лойиҳани Афғонистон томонидан баҳоланган 4 миллиард доллардан камроққа яъни 3 миллиард долларга амалга оширишини билдирди. Таъкидландики, бу рақам қурилиш жўғрофияси ва рельефидан келиб чиқиб яна тушиши мумкин.
Иккинчидан шуни эътиборингизга қаратмоқчиманки, Президентимиз афғон муаммосини тор доирада эмас, балки бутун халқаро ҳамжамиятга доим эслатиб турибди. Шунингдек Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Циндао саммитида Афғонистондаги тинчлик ва барқарорлик бутун Марказий Осиё тинчлиги ва барқарорлиги эканлигига алоҳида урғу бердилар.
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотида ҳам “ШҲТ ва Афғонистон” контакт гуруҳи фаолият юритади. Ушбу гуруҳнинг ишини янада фаоллаштириш керак деб ҳисоблайман. Бутун Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти аъзо давлатлари Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишида биргаликда ҳаракат қилиши керак деб ҳисоблайман. Маълумки, ШҲТнинг кўп давлатлари Афғонистонга қўшни давлатлар ҳисобланади.
Ҳиндистон ва Покистон давлатлари ташкилотга қўшилганидан сўнг ташкилотга аъзо давлатлар 8 тани ташкил этди. Ушбу давлатларнинг Афғонистондаги манфаатлари хаммага маълум. Ушбу манфаатлар Афғонистон контакт гуруҳи доирасида бир фикрга келиш мумкин деб ҳисоблайман.
“Толибонлар” бўйича берилган саволингизга эътиборни қаратмоқчиман. Ўз ўрнида “Толибонлар” Ўзбекистон минтақада қандай сиёсат олиб бораётганини кузатиб бормоқда.
Президентимиз ўзларининг инагурацион нутқларида шуни таъкидлаб ўтдиларки,Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатидаги энг асосий мақсади Ўзбекистон ва унинг атрофида тинчлик ва барқарорлик ягона тизимини яратишдан иборат. Ўтган бир йил давомида, сўнги 25 йил давомида ҳал қилинмаган муаммолар ечилди. Бунга Тожикистон ва Қирғизистон билан чегара муаммоларини ҳал қилинишини айтиб ўтиш мумкин.
Яна бир масалага эътиборингизни қаратмоқчиман. Президентимиз Қирғизистон ва Тожикистонга бўлган давлат ташрифларида шуни таъкидлаб ўтдики, “Биз ҳал қила олмайдиган муаммолар йўқ. Бунга ҳар томоннинг манфаатини иноботга олган ҳолда, компромис асосида эришимиз мумкин” деб таъкидладилар. Айтиб ўтилганидек, қисқа бир даврда Марказий Осиёда сиёсат ижобий тарафга ўзгарди.
Тадқиқот институтимиз, нафақат Ўзбекистондаги ўзгаришларни, балки қўшни давлатлардаги ўзгаришлар, шунингдек ижтимоий тармоқлардаги Ўзбекистонда бўлаётган ўзгаришлар ва Президентимиз сиёсатига берилаётган баҳоларни кузатиб боради ва таҳлил қилади. Сўнги тадқиқотлар натижаларига эътибор қаратидиган бўлсак, Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги олиб бораётган ислоҳотларига нисбатан жуда ижобий баҳоларни кўришимиз мумкин.
Ҳар бир хамкорликда ташқи сиёсатнинг энг асосий тамойилларига эътибор қилинса ижобий натижаларга эришилади. Биринчиси – ўзаро ҳурмат, иккинчиси – ўзаро ишонч ва тенглик.
Толибонлар ҳам Ўзбекистон ўзининг ва қўшни давлатларнинг манфаатларини ҳам инобатга олган ҳолда ташқи сиёсат олиб бораётганига гувоҳ бўлмоқда.
Ўзбекистон мустақиллигининг илк кунлариданоқ кейинги 27 йил давомида Афғонистондан тинчлик йўлида, шунингдек асосан мамлакатнинг шимолий ҳудудларида тинчлик йўлида ўз ёрдамини аямай келмоқда. Бу сиёсатимиз аниқ ва равшан. Бунга дунёнинг етакчи давлатлари ҳам холисона баҳо бермоқда.