СМТИда Хитой ижтимоий фанлар академияси ҳузуридаги Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё Институти (IREECAS) экспертлари билан учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат давомида Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек томонлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан «Бир макон, бир йўл» халқаро форуми (Пекин, 26 апрель), ШҲТ саммити (Бишкек, 13-14 июнь) ва Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммитида (Душанбе, 14-15 июнь) илгари сурилган ташаббуслар юзасидан фикр алмашишди.
Хусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ШҲТ иқтисодий форумини Самарқанд шаҳрида ўтқазиш таклифи алоҳида қизиқиш уйғотди. Таъкидланишича бу каби анжуманлар мамлакатда қулай бизнес муҳитини яратади ва чет эл сармояларини жалб қилишга ёрдам беради. Шу билан бир қаторда экспертлар «Яшил белбоғ» ва «ақлли қишлоқ хўжалиги» дастурлари юзасидан фикр аламашишди. Суҳбат давомида хитойлик экспертлар қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
IREECAS директори ўринбосари Сун Ли сўнгги икки йил давомида Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ютуқларини юксак баҳолади. Унинг сўзларига кўра, «мамлакат иқтисодиётнинг барқарор ўсиши унинг халқаро майдондаги мавқеини ошишида муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилди». Шу билан бир қаторда хитой ишбилармон доиралари вакиллари мамлакатда сармоявий лойиҳаларда иштирок этишдан манфаатдор эканликлари ҳамда ушбу йуналишда икки томонлама алоқаларнинг ривожлантириш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтдилар.
Учрашув якунида хитойлик экспертлар ўзаро манфаатли масалалар бўйича фикр алмашиш мақсадида IREECAS ва СМТИ ўртасида алоқаларни кучайтириш муҳимлигини таъкидладилар.