Ўзбек ва туркман халқлари қадим заммонлардан бери ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатликда яшаб, ўз маданиятларини ўзаро бойитиб келмоқдалар. Ўзбеклар ва туркманларнинг ўзига хос дўстлик илдизлари мавжуд. Икки қардош халқлар асрлар давомида битта дарёдан сув ичиб келади. Ўзбекларда шундай мақол бор “дўст кулфатда билинади”. Ўзбек ва туркман халқларининг дўстлик муносабатлари асрлар давомида синовдан ўтган. Қийин дамларда икки мамлакат халқи доимо бир-бирини қўллаб-қувватлаб келган, шунингдек, туркман халқининг азоб-уқубатларини ўзбек халқи ўзиники сифатида қабул қилган.
Хусусан Ўзбекистон биринчлардан бўлиб Туркманистон халқига 1948-йил Ашхобод зилзиласининг оқибатларини бартараф этишда ёрдам берган. Ушбу воқеа хроникасида қайд этилганидек, Тошкент зилзила ҳақидаги маълумотларни биринчи бўлиб қабул қилди. Ўзбекистон шифокорлари дарҳол Ашхободга жўнаб кетишди. Минглаб ярадорлар ва етим болалар Ўзбекистонга кўчирилди.
Бугунги кунда Ўзбекистон ва Туркманистон яхши қўшничилик ва дўстлик муносабатларини чуқурлаштириш, стратегик ҳамкорлик даражасини кўтариш учун алоҳида аҳамият беришмоқда. Бунинг ёрқин мисоли сифатида Тошкентда Махтумқули номидаги кўчанинг тантанали очилиш маросими ва унинг юз қиёфаси билан безатилган ёдгорлик, шунингдек, Туркманистоннинг рамзи бўлган "Ашхабод" боғининг очилишини кўришимиз мумкин. Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида Туркманистонда ёдгорлик мажмуи очилди ва кўчалардан бирига Биринчи Президентимиз Ислом Каримов номи берилди.
Таъкидлаш жоизки, маданий мерос икки мамлакат ўртасидаги муносабатларда алоҳида ўрин тутади. Навоийни ўқимайдиган туркман оиласини ёки Махтумқули ижоди билан таниш бўлмаган ўзбекни топиш қийин. Махтумқули ижодиёти Ўзбекистон мактабларида ва ўзбек олимлари томонидан кенг ўрганилади.
2017-йил давомида икки томонлама ва кўп томонлама доираларда бир қатор олий даражадаги учрашувлар ўтказилди. Мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро муносабатлар янги сифатли босқичига кўтарилди. Бунинг ёрқин далилини, 2017-йилнинг март ойида имзоланганб “Стратегик шерикчилик тўғрисидаги” Шартномада кўзда тутилган қуйидаги бандларда кўришимиз мумкин.
Биринчидан, савдо-иқтисодий ҳамкорлик кенгаймоқда. Бунга 2017-йилнинг мартида Ашхободда Ўзбекистан ва Туркманистон ўртасида 2018-2020-йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги шартноманинг имзоланиши янги импулс берди. Бу ҳужжатнинг амалга ошишига жорий йилнинг март ойида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ўзбек-туркман Ҳукуматлараро комиссиясининг қўшма йиғилиши ёрқин мисол бўлади.
2017-йилда кўргазмаларда, ярмаркаларда ва бизнес форумларда иштирок этиш учун ўзбек ва туркман ишбилармон доиралари делегацияларининг ташрифлар алмашинуви бўлиб ўтди. Такидлаш жоизки, Ўзбекистонда “Артел” савдо белгиси остида йирик маиший техникалар ишлаб чиқарувчи тадбиркор Туркманистон ҳудудида сув иситгичларни ва алюмин профилларини йиғувчи қўшма корхонани йўлга қўйди. Эътиборли жиҳати шундаки, Ашхобод шаҳрида шу йилнинг март ойи охирида биринчи марта миллий саноат кўргазмаси ташкил этилди, бунда биз туркман-ўзбек шерикчилик салоҳиятининг аҳамияти яққол намоён этганини гувоҳи бўлишимиз мумкин. Шубҳасиз, 2012-йил 2-октябрда Ўзаро етказиб бериш тўғрисидаги келишувни амалга ошириш ва юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар айланмасига жалб қилиш ўзаро савдо ҳажмини янада кўпайтириш ва унинг турларини кенгайтиришга хизмат қилди.
Иккинчидан, Ўзбекистон ва Туркманистоннинг чегара ҳудудлари ўртасида кучли ўзаро муносабатлар ўрнатилган. Туркманистоннинг Лебап ва Дашогуз туманлари билан Бухоро ва Хоразм вилоятлари ўртасида трансчегаравий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувга эришилди. Икки мамлакатнинг чегара вилоят ҳокимиятлари ваколатхоналарининг вакиллик даражасидаги делегацияларнинг ўзаро ташрифлари натижасида бугунги кунда улар турли соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш устида иш олиб бормоқда. Хусусан, бизнинг аграномлар ўзларининг туркман ҳамкасблари билан биргаликда Ўзбекистонда нозик тола пахтаси ишлаб чиқариш усулларини ва амалиётларини такомиллаштириш устида иш олиб боришмоқда, интенсив боғ яратишдаги, мева ва сабзавотларни қайта ишлаш соҳаларидаги тажриба ва билимларни алмашадилар.
Учинчидан, транспорт соҳасида мақсадли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Икки мамлакатнинг интегратсиялашган транспорт ва темир йўллари учинчи мамлакатлар учун трансит вазифасини бажаради. Президент Шавкат Мирзиёевнинг та'кидлашича, "Ўзбекистон Туркманистоннинг портлари орқали Каспий денгизига, халқаро транспорт коридорларига чиқиб кетишни мақсад қилиб қўйган". Шу йўналишдаги "Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон" транспорт-транзит коридорини қайд этиш табиий, унинг муваффақиятли амалга оширилиши трансит юк оқимларини кўпайтириш ва лойиҳа иштирокчиларини ташқи бозорларга энг қисқа ва самарали равишда кириш имконини беради.
Шунингдек Амударёнинг "Туркманобод-Фороб" йўналиши бўйлаб транспорт ва темир йўл кўприги қуриш бўйича йирик лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу объектларни қуриш Туркманистон орқали Жанубий ва Марказий Эвропа, Яқин Шарқ ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига товарларни ташиш ҳажмини кўпайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратади.
Тўртинчидан, нефт-газ соҳасида кенг кўламли лойиҳаларни амалга оширишда ўзаро ҳамкорлик кенгаймоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, "Бу Ўзбекистон ва Туркманистон учун янги фаолият соҳаси. Бу эрда қўлга киритилган умумий тажриба бизнинг нефт ишлаб чиқарувчиларимиз учун келажакда янада кенгроқ минтақавий ва халқаро бозорларга чиқиш имконини беради ". Бу доирада қуввати йилига 25 миллиард кубометргача бўлган Туркманистон-Ўзбекистон-Қозоғистон-Хитой газ қувурини кўришимиз мумкин.
Шу билан бирга, бугунги кунда Ўзбекистон ва Туркманистон Каспий денгизи соҳилларида углеводород конларини биргаликда ривожлантириш тўғрисида келишиб олдилар. Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистоннинг бундай йирик қўшма лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этишини мамнуният билан қабул қилди.
Бешинчидан, маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик чуқурлашмоқда. Сўнгги икки йил ичида икки мамлакат пойтахтларида "Ўзбекистон маданияти кунлари" ва "Туркманистон маданияти кунлари" бўлиб ўтди. Шу билан бирга икки давлатлар ўртасида маданий-гуманитар соҳада 2017-2019 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури изоланди.
Икки мамлакат ҳудудида истиқомат қилаётган ўзбек ва туркман диаспоралари учун қулай шарт-шароитлар яратишга ҳаракат қилинмоқда. Ўзбекистонда 190 мингга яқин туркман фуқаролари яшайди. Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб туркманларнинг урф-одатларини, тилини ва маданиятини сақлаб қолиш мақсадида мамлакатимизда Туркман маданият маркази ташкил этилди. 2017-йилда Нукус давлат педагогика институтига Ажиниёз номи берилди ва бошланғич синфларга туркман тилидан дарс бериш учун ўқитувчилар тайёрлаш факултети очилди.
Умуман олганда, Ўзбекистон-Туркманистон муносабатлари кенг қамровли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва сифат жиҳатидан янги мазмун билан бойитиш учун энг мақбул даврда . Шубҳасиз, Туркманистон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи мамлакатларимиз ўртасида кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.
Бош илмий ходим
Шоҳимардонова Нигора
Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти