Американинг Глобал жалб қилиш институти (Institute for Global Engagement, IGE) веб-сайтида “IGE Ўзбекистонда эътиқод эркинлигини ҳимоя қилиш ва ривожлантириш мақсадида тарихий “Декларациялар мулоқоти” халқаро форумини ўтказди” сарлавҳали мақола чоп этилди.
Маълумот учун: Institute for Global Engagement 2000-йилда АҚШнинг диний эркинлик бўйича биринчи махсус элчиси Роберт Сипл ва унинг рафиқаси Енн Сипл (ташкилотнинг фахрий президенти Крис Сиплнинг ота-онаси) томонидан ташкил этилган. Ташкилотнинг мақсади Давлат департаменти ва бошқа диний ташкилотлар кўмагида турли дастурларни амалга ошириш орқали дунёда диний эркинликни тарғиб қилиш, шунингдек, ушбу соҳага оид муаммоларни ҳал қилиш учун хорижий ҳукуматлар билан мулоқотни давом эттиришдан иборат. IGE ўзини дунёдаги барча динларнинг тинч-тотув яшаши учун шароит яратишга интиладиган христиан ташкилоти сифатида кўрсатади.
2018-йил сентабр ойида имзоланган уч томонлама меморандум доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик в минтақалараро тадқиқотлар институти ва Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази ҳамкор ташкилоти сифатида диний эркинлик бўйича норасмий ишчи гуруҳи ташкил этилган. 2019-йилнинг ноябр ойида у 40 дан ортиқ эксперт ва дин арбобларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил қилди ва унинг доирасида AҚШнинг турли штатларидан келган имомлар, раввинлар ва пасторлар иштирокида семинар ўтказилди.
Мақолада, 16-20-май кунлари Глобал ҳамкорлик институти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақавий тадқиқотлар институти билан ҳамкорлигида “Декларациялар мулоқоти” халқаро форуми Тошкент, Самарқанд ва Бухорода шаҳарларида бўлиб ўтгани айтилган.
Материал муаллифлари, ушбу халқаро тадбир диний эркинлик ва бағрикенглик соҳаларидаги сўнгги йирик декларацияларни ўзида бирлаштирган тарихий “Бухоро декларацияси” қабул қилинганига алоҳида тўхталишган. Декларация, кўп конфессияли мулоқотни ривожлантириш бўйича амалий фаолиятни кенгайтириш, фуқароларни диний бағрикенглик ва инсон ҳуқуқларини мустаҳкамлаш учун ўзаро ҳамкорлик кўникмалари шаккиллантиришга чақиради, деб айтилади Глобал жалб қилиш институти мақоласида.
Шунингдек мақолада IGE ушбу халқаро форумини доирасида Тошкент шаҳрида “Дин ва қонун устуворлиги”, “Маданиятлараро диний саводхонлик” ва “Конфессиялараро муносабатларни ўрнатиш” бўйича учта ўқув дастурлари ташкил этилгани ҳақида маълумот берилган.
“Декларациялар мулоқоти” Ўзбекистоннинг маҳаллий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилгани IGE делегациясининг кўплаб аъзолари, жумладан, IGE президенти Крис Сайпл, Марказий Осиё бўйича катта илмий ходими Уэйд Кьюсак ва бошқарув кенгаши аъзоси Надин Маэнза Ўзбекистон телеканалларига интервьюлар бергаликлари айтилган.
Ҳусусан, материалда глобал операциялар бўйича вице-президенти Джеймс Ченнинг сўзларидан иқтибос келтириб “сўнгги йилларда дунё мамлакатларида диний эркинлик кескин ёмонлашган бўлса-да, Ўзбекистон бу соҳа сезиларли даражада яхшиланди ва “Бухоро декларацияси” бу йуналишдаги ишларнинг давомийлиги белгисидир”, деб айтилган.