Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари учун улкан тасаввур пайдо бўлди – CNN

900

Жорий йил 15-16 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Тошкент шаҳрида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтган эди.

CNN мазкур конференцияда Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган таклифлар илм-фан, технология ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорлик икки минтақадаги мамлакатлар учун сиёсий, ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлашда муҳим омил экани ҳақида мақола чоп этди.

“Президент Шавкат Мирзиёев Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ташаббусини илгари сурди, бу эса иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган стратегик қарашларни очиб берди, – дейилади мақолада. – Иқтисодий, ижтимоий ва маданий соҳаларда ўзаро янги тасаввур пайдо бўлди. Шундай қилиб, сиёсат ва ҳар томонлама мувофиқлаштирилган ёндашув минтақаларнинг боғлиқлигини таъминлайди.”

Таъкидланишича, қадимги Ипак йўлига қўшилиб, барча нигоҳлар Ўзбекистонга қаратилган, минтақалар мамлакатлари келажаги ва маданияти айнан илгари сурилаётган ташаббусларга боғлиқ бўлиб қолмоқда. Конференцияда қатнашган кўплаб мамлакатлар орқали ўтган Ипак йўли дунёнинг энг муҳим савдо йўлларидан бири мақомини олди. Бу қадимий савдо йўли энди йўқ бўлса-да, ўзаро алоқалар ва ҳамкорлик истаги сақланиб қолмоқда.

Шу боис, мақолада Тошкентда дунёнинг турли давлатларидан халқаро ташкилотлар делегациялари, нуфузли хорижий илмий-тадқиқот ва таҳлил марказлари раҳбарлари “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги анжуманда иштирок этгани алоҳида қайд этилган.

Тадбир иштирокчилари инфратузилма, хавфсизлик ва савдо билан боғлиқ йўналишларни келажакнинг муҳим омиллари сифатида кўриб чиқди. Мақолада Президент Мирзиёев ялпи мажлисда ўз қарашларини сингдиргани, яхши қўшничилик ва халқаро сиёсатда ҳамкорлик қилишга ишонч билдирилгани ёзилган.

“Барқарор ўсиш учун савдо ва транспорт алоқалари” биринчи сессиясида иқтисодиётни, хусусан, транспорт йўлаклари билан модернизация қилишга эътибор қаратилди, бу эса мунтазам савдо оқимини осонлаштирди.

“Халқаро савдога катта сармоя киритадиган Хитой “Бир макон, бир йўл” ташаббуси билан гипер-боғланган инфратузилма лойиҳаларининг бир қанча афзалликлари ва имкониятларини аниқлади. Денгизга чиқа олмайдиган мамлакатларга бу трансформацион таъсир кўрсатиши алоҳида эътиборга лойиқдир. Портларга тезда уланиш имконияти билан жаҳон савдоси узлуксиз ривож топади”, – дейилади нашрда.  

Узоқ йиллар давом этган урушдан сўнг, хавфли вазиятда Aфғонистон охир-оқибат бутун концепциянинг калитига айланиши мумкинлиги таъкидланди. Мавжуд вазиятни чуқур таҳлил қилган ҳолда қатор таклифларни илгари сурдики, булар албатта икки йирик минтақа Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзига хос кўприк ҳудуд – Афғонистон билан боғлиқ.  

Тошкент анжуманида сўзга чиққанлар хавфсизликка қўшма ёндашув зарурлигини ва трансчегаравий инфратузилма учун умумий жавобгарликни кучайтириш муҳимлигини тасдиқлаган, бунда Aфғонистон биринчи ўринда туради. Минтақада барқарорликни ўрнатиш гуманитар инқирозни бошдан кечираётган одамларга ёрдам бериши айтилмоқда.

Мақола сўнгида Ўзбекистон Президенти конференцияда БМТ Бош Aссамблеясига бундай буюк ишларнинг бошланиши сифатида фойдаланиш учун махсус резолюция киритишни режалаштираётганини қайд этгани баён қилинган.  

Ўзбекистоннинг қўшни мамлакатлар билан тинчлик, дўстлик, ишонч ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаши, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириши, конструктив сиёсати Марказий ва Жанубий Осиё давлатларининг умумий манфаатларига мос келади.

Манба