Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар

10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг жорий масалалари ва бўлажак қўшма тадбирлар юзасидан фикр алмашдилар.

Президент Тоқаев Қозоғистон Республикасидаги жорий ҳолат ҳамда мамлакатда вазиятни барқарорлаштириш бўйича ҳукумат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берди.

Ўзбекистон етакчиси ҳалок бўлганларнинг оилаларига яна бир бор ҳамдардлик билдириб, жабрланганлар тезда шифо топишларини тилади.

Томонлар биродар Қозоғистон заминида тинчлик ва барқарорлик тез фурсатда қайта тикланишига ишонч билдирдилар.

Манба