– Амударёнинг нариги соҳилида тинчлик бўлмаса, Ўзбекистонда ҳам, Марказий Осиё минтақасида ҳам хавфсизлик ва барқарор тараққиётга эришиб бўлмайди. Афғонистоннинг халқаро майдонда яккалаб қўйилиши гуманитар вазият янада ёмонлашувига олиб келиши муқаррар, шу боис бунга йўл қўймаслик даркор. Гап миллионлаб инсонлар тақдири ҳақида боряпти.
Давлат бошқарувида афғон жамиятининг барча қатлами вакиллари кенг иштирок этадиган таркибни шакллантириш, инсон, айниқса, хотин-қизлар, барча миллий ва диний гуруҳларнинг асосий ҳуқуқи, эркинлигини таъминлаш Афғонистонда узоқ муддатли тинчлик ўрнатишнинг фундаментал асоси бўлиб қолмоқда.
Биз Афғонистоннинг ҳозирги ҳукуматини терроризмнинг ҳар қандай шакли ва кўринишининг олдини олиш ва салбий ҳолатларга қарши курашиш, барча халқаро террорчилик ташкилотлари билан алоқани батамом узиш йўлида қатъий ирода намоён этиб, кескин чоралар кўришга чақирамиз.
Олдингиси
Конференцияда халқаро ташкилотлар раҳбарлари маъруза қиляпти
Пойтахтимиздаги “Тashkent City” Халқаро ишбилармонлар маркази Конгресс-холлида бўлиб ўтаётган “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” мавзусидаги халқаро конференцияда бир қатор нуфузли халқаро тузилмалар раҳбарлари, мутасаддилар чиқиш қилмоқда.
26.07.2022