Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Ю Ю раҳбарлигидаги Аҳолишунослик соҳасидаги БМТ жамғармасининг (ЮНФПА) Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси делегацияси билан учрашди.
ЮНФПА ваколатхонаси раҳбари Танзила Нарбаевани мамлакат парламенти юқори палатасининг Раиси лавозимига сайланганлиги билан чин дилдан муборакбод этди ва унинг кейинги фаолиятига муваффақиятлар тилади.
Учрашувда соғлом оилани шакллантириш, гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам беришга қаратилган давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича масалалар муҳокама этилди.
Ю.Ю. оналар ва болалар ўлими даражасини камайтириш ҳамда оила фаровонлигини ошириш бўйича Ўзбекистон эришган муваффақиятларни қайд этди. Шунингдек хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини юксалтириш, уларнинг давлат ишларини бошқаришдаги ролини ошириш, гендер тенгликни таъминлаш, ёшлар сиёсатини ва Барқарор тараққиёт мақсадларини амалга ошириш борасида мамлакат эришган ютуқлар ҳам таъкидланди.
2022 йилда Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш ташкил этилишига, шунингдек мамлакатда гендер статистикаси жорий этилишига ЮНФПА ваколатхонаси раҳбари ижобий баҳо берди. “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида” ҳамда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида” янги қонунлар қабул қилингани, муҳтож аёлларни уй-жой, иш билан таъминлашга қаратилган аниқ саъй-ҳаракатлар, уларнинг бандлигини таъминлаш учун мақсадли кредитлар ажратилаётгани алоҳида диққатга сазовор, - таъкидлади Ю Ю. Бу масалаларда ЮНФПАнинг Ўзбекистон ҳукуматига кўмаклашишга тайёр экани билдирилди.
Учрашув якуни бўйича томонлар ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шу жумладан Гендер стратегияни тайёрлаш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолини рўйхатга олиш, ёшлар парламентини шакллантириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳақида келишиб олди.
Кейингиси
БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовски билан учрашди.
30.01.2020