Озарбайжон Ўзбекистон халқига гуманитар ёрдам жўнатди

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев топшириғига кўра, қардош Ўзбекистон халқига гуманитар ёрдам тариқасида Озарбайжондан махсус тиббий жиҳозлар жўнатилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Озарбайжон дунё учун оғир кунлар давом этаётган бир пайтда Ўзбекистон билан бир сафда эканини намойиш этди.

Ўзбекистондаги Озарбайжон элчихонаси хабарига кўра, гуманитар ёрдам бир мартали шприцлар ва бахила, кўрпа тўшак, антисептик воситалар, дезинфекция эритмалари, суюқ совун, қаттиқ совун ва тиббиёт спиртларидан таркиб топган.

 Гуманитар юкни Ўзбекистондаги Озарбайжон элчихонаси ходимлари, Ўзбекистоннинг ваколатли вакиллари кутиб олди.

 Мазкур қадам Озарбайжон халқи ҳамда давлатининг Ўзбекистон билан дўстона ва қардошлик муносабатларининг намойиши ҳамдир.

 Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун олдин Ўзбекистон Президентининг топшириғига асосан Озарбайжонга COVID-19 тарқалишини бартараф этиш учун таркибида зарур бўлган тиббий буюмлар ва воситалар бўлган гуманитар ёрдам жўнатилган эди.

Манба