Жорий йил 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Р.Скляр билан видеоконференция ўтказди.
Мулоқот давомида савдо-иқтисодий, инвестиция ва транспорт – логистика соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари ҳамда пандемия билан боғлиқ бўлган глобал инқироз ҳодисаларининг иқтисодий оқибатларини юмшатишга йўналтирилган икки мамлакат ҳукуматлари томонидан кўрилаётган чоралар муҳокама қилинди.
Савдо, саноат кооперацияси ва транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш борасида икки мамлакат вазирлик ва идоралари ўртасида ўрнатилган ўзаро самарали алоқалар таъкидлаб ўтилди – бугунги кунда, савдо тўсиқларини олиб ташлаш, икки томонлама товар айланмасининг номенклатураси ва кўламини кенгайтириш, мамлакатлар аро ишлаб чиқариш занжирларини ривожлантириш бўйича сезиларли прогрессга эришилди.
Ушбу йўналишда томонлар божхона меъёрлари ва стандартларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш, божхона хизматларининг ахборот тизимларини интеграция қилиш бўйича тизимли ишларни фаоллаштириш зарурлиги борасида умумий мулоҳазага келдилар.
Икки мамлакат ҳудудлари орқали юк ташишни тўсиқларсиз таъминлаш борасида тезкор чораларни кўриш нуқтаи назаридан барқарор ўзаро савдони сақлаб туриш учун сайи-ҳаракатларни амалга оширишга икки давлат ҳукуматлари тарафдор эканликлари таъкидланди.
Бундан ташқари, тариф ва нотариф тартибга солиш услубларини уйғунлаштиришнинг аниқ механизмлари кўриб чиқилди. Бу эса, жорий иқтисодий шароитда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро товар айланмасини йилига 5 млрд долларгача ўстиришга имкон яратади.
Музокаралар якунида белгиланган йўналишлар бўйича масалаларни ўрганиб бориш доирасида икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари раҳбарлари видеоконференцалақа орқали ўзаро фаол алоқа қилишларига келишиб олинди.
Кейингиси
Озарбайжон Ўзбекистон халқига гуманитар ёрдам жўнатди
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев топшириғига кўра, қардош Ўзбекистон халқига гуманитар ёрдам тариқасида Озарбайжондан махсус тиббий жиҳозлар жўнатилди.
19.04.2020