Ўзбекистон учун ушбу майдоннинг аҳамияти, аввало, иштирокчи давлатлар имконияти кенгайишидагина эмас, балки глобал жанубнинг иқтисодий ривожланиш андозасини сифат жиҳатдан ўзгартириш билан баҳоланади. Ривожланган ғарб иқтисодиётига яқинлашиш йўлида рақобатга эмас, саъй-ҳаракатни минтақавий ҳамкорлар билан алоқалар асосида бирлаштиришга эътибор қаратади.
Фаол савдо ҳамкорлиги бошқа йўналишлар қатори мувозанатли ва инклюзив иқтисодий ўсишни мустаҳкамлаш, БРИКС иқтисодиётининг халқаро рақобатбардошлигини оширишга қаратилган. Айни пайт жаҳон савдосининг 17,3 фоизи, хизматнинг 12,7 фоизи, жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 21 фоизи мазкур уюшма давлатлари ҳиисасига тўғри келмоқда.
Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш мақсадлари сари, жумладан, “Жануб-Жануб” форматидаги ҳамкорликка биргаликда эришиш йўлидаги интилиши ва халқаро ҳамкорликка содиқлиги бутун дунёда эътироф этилди. Бу мамлакатимизни “БРИКС плюс”га таклиф қилиш учун асос сифатида хизмат қилди. Форум кун тартибидан 2030 йилгача Барқарор ривожланиш режасини амалга ошириш бўйича халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масаласи ҳам ўрин олди. Россия, Хитой, Ҳиндистон ва Бразилия Ўзбекистоннинг 20 та асосий савдо ҳамкори қаторига киради. 2021 йил мамлакатимизнинг умумий ташқи савдо айланмаси (42,1 миллиард доллар)да БРИКС мамлакатлари улуши 37,5 фоизни ташкил этди. Шундан 27,8 фоизи экспорт, 43,8 фоизи импорт. Қолаверса, Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолиятда “Биз -дунёга, дунё - бизга очиқ бўлиши керак” тамойили тарафдори. Бу даврнинг ҳамда жаҳон иқтисодиётини ривожлантиришнинг ҳозирги босқичи талабидир.
Қайд этиш жоиз, БРИКСга аъзо мамлакатлар бир-биридан узоқ жойлашган. Ўзаро товар етказиб бериш жараёни осон кечмайди, транспорт харажати юқори. Ташқи конъюктура, валюта курси ўзгариши ҳисобга олинса, вазият янада мураккаблиги аёнлашади. Қўшимча қиймат занжири, нархда ўзгариш юз беради ва бу товар айланмаси қийматида акс этади. Шу билан бирга БРИКС савдо ҳамкорлигидаги мавжуд муаммолар, энг аввало, транспорт-логистика ва божхона ҳамкорлиги бўйича биргаликдаги чораларни талаб этади.
БРИКС майдончасида икки томонлама иқтисодий алоқа устунлигига қарамай, муаммоларни мураккаблиги ва аъзо мамлакатлар учун аҳамияти даражасидан келиб чиқиб, биргаликда ҳал қилиш мақсадга мувофиқ. Қўшма лойиҳа ва ташаббусларни ривожлантириш мақсадида Шавкат Мирзиёев ўз нутқида транспорт коммуникация алоқасини кучайтириш, Марказий Осиёни “Шимол-Жануб” ва “Ғарб-Шарқ” трансконтинентал йўналишларига қўшишни таклиф қилди.
Савдо тартиб-таомилини янада соддалаштириш нафақат харажатни камайтириб, маҳсулот рақобатбардошлигини ошириб, савдо оқимини тезлаштиради, балки қулай инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яратади, БРИКС иқтисодий ресурсларини янада самарали тақсимлашга ёрдам беради. Бу жараёнда минтақавий транспорт-логистика муаммосини ҳал этиш учун тижорат кредитлари тадқим этишга кўмаклашадиган Янги тараққиёт банки ишга туширилиши валюта молия соҳасидаги ҳамкорликни жадаллаштиришга хизмат қилади.
Ўзбекистоннинг БРИКС ва бошқа ривожланаётган мамлакатлар билан ҳамкорлик ўрнатиши икки ва кўп томонлама савдо, инвестиция самарадорлигини оширади, эркин келишувлар кўламини кенгайтиради.
Дмитрий Тростянский,
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти
бош илмий ходими, иқтисод фанлари доктори
Олдингиси
Энергетика бозорини бошқариш бўйича янги тизим яратиш масалалари муҳокама этилди
Президент Шавкат Мирзиёев 23 июнь куни электр энергетикаси корхоналари фаолиятини трансформация қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
23.06.2022