Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 декабрь куни ўзининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди.
Унда мамлакатимиздаги иқтисодиёт ва бошқарувни ислоҳ қилиш доирасида эришилган натижалар ва бу борадаги келгуси режалар кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари барча муҳим йўналишлардаги янгиланишларга тўхталар экан, иқтисодиётнинг устувор тармоқларини модернизация қилиш ва рақобатбардошлигини таъминлаш, давлат бошқарувида трансформация жараёнларини шунингдек, рақамлаштириш ва инвестицион жозибадорлик борасидаги ишларни давом эттириш муҳимлигини алоҳида таъкидлади.
Сума Чакрабарти дунё иқтисодиётидаги мураккаб вазиятда Ўзбекистон томонидан кўрилаётган самарали чора-тадбирлар иқтисодий ислоҳотларнинг динамикасини таъминлаётганини таъкидлаб, бу соҳадаги биргаликдаги саъй-ҳаракатларни янги босқичда давом эттиришни қўллаб-қувватлади.
Учрашувда кун тартибидаги бошқа муҳим йўналишлар ҳам кўриб чиқилди.
Олдингиси
БМТ Бош ассамблеяси Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббусини қўллаб-қувватлади
14 декабрь куни БМТ Бош ассамблеяси “Барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) эришишни жадаллаштиришда парламентларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги резолюцияни бир овоздан маъқуллади.
19.12.2022Кейингиси
Қозоғистон Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев жорий йилнинг 21-22 декабрь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.
19.12.2022