Президент Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини модернизация қилиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
Бугунги кунда 15 мингта ижтимоий соҳа объектида иситиш тизимлари таъмирталаб. Оқибатда уларда иссиқлик энергиясининг 35 фоизи йўқотилмоқда, иссиқлик ҳарорати меъёрга нисбатан 2 баравар паст.
Шу боис Бўстон туманида иситиш тизимини хусусий шериклик асосида янгилаш ва бошқариш бўйича тажриба ўтказилган эди. Иситиш қозонлари замонавийларига алмаштирилган ҳамда тармоқлар модернизация қилиниб, хусусий бошқарувга берилган. Натижада энергия сарфи камайиб, бинолар ичидаги ҳарорат кўтарилган. Айниқса, ўтган қишдаги аномал совуқ даврида ҳам объектларда мўътадил ҳарорат сақлаб турилган.
Йиғилишда ушбу тажрибани оммалаштириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди. Унга кўра, иситиш тизими тадбиркорларга 10 йилга бошқарувга берилади ва уларнинг хизматлари давлат томонидан сотиб олинади. Тармоқлар модернизацияси учун зарур маблағнинг ярми бюджетдан, ярми хусусий шерик ҳисобидан ажратилади. Иситиш қозонларини ишлаб чиқаришга керакли бутловчи қисмлар икки йил муддатга божхона божидан озод қилинади.
Давлатимиз раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, ташкилий ва молиявий масалалар бўйича кўрсатмалар берди.
Мутасаддиларга туман ва шаҳарлардаги ижтимоий объектларнинг иситиш тизимларини хатловдан ўтказиб, босқичма-босқич янгилаш, уларни бошқаришга салоҳиятли тадбиркорларни жалб этиш топширилди. Биноларда энергия йўқотилишини камайтириш, иссиқликни сақлаш чораларини кўриш зарурлиги таъкидланди. Инвесторлар иштирокида энергия тежамкор иситиш қозонлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди.
Йиғилишда кўмир таъминоти масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.
Сўнгги йилларда юртимизда кўмир қазиб чиқариш 3 миллион тоннадан 5,4 миллион тоннага ошган. Бу йил эса салкам 6 миллион тонна қазиб олиш режалаштирилган. Лекин кўмирга талаб бундан анча кўп.
Президентимиз истиқболли конларни ўзлаштиришга хусусий секторни ва янги технологияларни жалб қилиш, кўмирнинг сифатини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.
Олдингиси
Ўзбекистон Президенти БАА билан инновацион ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини қайд этди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий бошчилигидаги делегация билан 4 апрель куни ўтказилган учрашувида юқори технологиялар, сунъий интеллект, рақамлаштириш, шаҳар инфратузилмасини модернизация қилиш борасидаги аниқ лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш истиқболлари, ҳудудларнинг савдо-инвестициявий салоҳиятини рўёбга чиқариш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.
04.04.2023Кейингиси
Ўзбекистон Президенти Франция билан ҳар томонлама шерикликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни Франция Президентининг маслаҳатчиси Изабель Дюмонни қабул қилди. Учрашувда олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалалари ва икки мамлакатнинг ҳар томонлама шериклигини кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.
03.04.2023