Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Бишкек шаҳрига келди.
Икки мамлакатнинг давлат байроқлари билан безатилган “Манас” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонларни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ва унинг рафиқаси кутиб олди.
Бу ерда давлат раҳбарларига Ўзбекистон ва Қирғизистон халқлари ўртасидаги дўстликни тараннум этувчи мусиқий-фольклор чиқишлар намойиш этилди.
Сўнг Президентимиз Қирғизистон Бош вазири Акилбек Жапаров ҳамроҳлигида “Ата-Бейит” миллий тарихий-ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди.
Давлатимиз раҳбари 1916 йилги фожиали воқеаларнинг қурбонлари хотирасига бағишланган “Уркун” ёдгорлиги пойига гул қўйди.
Мажмуа 2000 йилда қирғиз давлатчилигининг энг муҳим босқичлари ҳақидаги тарихий хотирани тиклаш ва асраб-авайлаш мақсадида ташкил этилган. Қирғиз халқининг улуғ ёзувчиси Чингиз Айтматов таклифи билан ёдгорликка “Ата-Бейит” – “Оталар қабри” деган ном берилган.
Давлат ташрифининг асосий тадбирлари эртага, 27 январь кунига мўлжалланган.
Олдингиси
Президент Қирғизистонга жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 26 январь куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
26.01.2023Кейингиси
Ўзбекистон етакчисини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Бугун, 27 январь куни Бишкекдаги “Ала-Арча” қароргоҳида давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президентини расман кутиб олиш маросими бўлди.
27.01.2023