Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф доирасида Эрон Ислом Республикаси Олий диний раҳбари оятуллоҳ Сайид Али Хоманеий билан учрашди.
Давлатимиз раҳбари Эрон заминида Ўзбекистон делегациясига кўрсатилаётган самимий қабул ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди.
Дўстона суҳбатда томонлар икки томонлама алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиб, Ўзбекистон билан Эрон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни янада кенгайтириш борасида режалаштирилган чора-тадбирларни муҳокама қилдилар.
Кўп асрлар давомида халқларимизни маданий-тарихий муштараклик боғлаб тургани алоҳида қайд этилди.
Ўзаро мулоқотлар фаоллашиб бораётгани мамнуният билан қайд этилиб, истиқболли қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Савдо, инновациялар ва юқори технологиялар, инвестициялар, саноат кооперацияси, транспорт ва коммуникациялар, туризм ва маданий-гуманитар алмашинув каби соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалий ишлар қилинаётгани таъкидланди.
Минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув самимий ва ишончли муҳитда, конструктив мулоқот руҳида ўтди.
Олдингиси
Ўзбекистон Президенти Эроннинг илмий-техник ютуқлари кўргазмаси билан танишди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикасига расмий ташрифи доирасида Теҳрон шаҳрида инновациялар ва технологиялар ихтисослаштирилган кўргазмасига ташриф буюрди.
18.06.2023