Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 март куни Татаристон Президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги Россия Федерацияси делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон ҳудудларининг Татаристон билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Илгари эришилган келишувларга мувофиқ икки мамлакат етакчи корхоналари ўртасида шериклик алоқалари ва кооперация ривожланаётганининг илк муҳим натижалари мамнуният билан қайд этилди.
Ўзаро савдо ҳажми ортиб, номенклатураси сифатли кенгаймоқда, қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Бугун Тошкент вилоятида янги “Чирчиқ” технологик парки қўшма лойиҳасига старт берилди.
Гуманитар йўналишда, шу жумладан таълим ва маданият соҳаларида муҳим дастурлар амалга оширилмоқда.
Саноат кооперацияси, ахборот технологиялари, транспорт ва логистика, фармацевтика ва туризм соҳаларида лойиҳаларни янада илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Турли даражалардаги фаол мулоқотларни ва “йўл харитаси” асосида биргаликдаги ишларни давом эттиришга келишиб олинди.
Олдингиси
Иқтисодиёт ривожининг бугунги ҳолати таҳлил қилиниб, қўшимча чоралар белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 март куни иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
23.03.2022Кейингиси
Пойтахтда биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ўз ишини бошлади
Пойтахтимизда биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ўз ишини бошлади. Форумнинг ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
24.03.2022