Ўзбекистон Президенти Туркия Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари бугун Туркиянинг жануби-шарқий вилоятларида рўй берган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва катта талафотлар кўрилгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор этди. Биродар Туркия халқига, вафот этганлар ва жабрланганларнинг оилалари ва яқинларига далда сўзлари билдирилди.

Табиий офат оқибатларини бартараф этиш мақсадида амалий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. 7 февраль куни Ўзбекистондан Туркияга гуманитар ёрдам ва қутқарувчилар гуруҳи жўнатилиши режалаштирилган.

Икки томонлама кун тартиби ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Манба