Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Венгрияга расмий ташрифи доирасида Будапешт шаҳрининг Қаҳрамонлар майдонидаги хотира устуни пойига гулчамбар қўйди.
Давлатимиз раҳбари Венгрия давлатчилигини барпо этишга ҳисса қўшган буюк арбоблар хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Маросим фахрий қоровул хизматчилари иштирокида, ҳарбий оркестр садолари остида ўтди.
Ушбу маскан Будапештнинг бош майдонларидан бири бўлиб, ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Майдон марказида Мингйиллик устуни қад ростлаган, унинг пойида можар қабилаларининг 7 нафар бошлиғи ҳайкаллари ўрнатилган. Ушбу ёдгорлик венгерларнинг бугунги ватанини топиши ва Венгрия қироллигига асос солинишига бағишланган.
Мажмуада венгер халқининг атоқли намояндалари ҳайкалларидан иборат 2 та колоннада жойлашган. Ёдгорликнинг олд томонида Венгрия қаҳрамонлари шарафига хотира тоштахтаси ўрнатилган.
Олдингиси
Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди
Бугун, 4 октябрь куни Будапешт шаҳрида Венгрия Парламентининг биноси рўпарасидаги Лайош Кошут номидаги майдонда расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди.
04.10.2022Кейингиси
Ўзбекистон ва Венгрия Президентлари стратегик шерикликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар
Будапешт шаҳридаги Шандор саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Венгрия Президенти Каталин Новак билан учрашуви бўлиб ўтди.
04.10.2022