2020 йил 28 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг иккинчи ялпи мажлиси иш бошлади.
Ялпи мажлисда ҳукумат аъзолари, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, мамлакатимиз ва чет эл оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.
Мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб бормоқда.
Ялпи мажлисда Сенат аъзолари томонидан ижтимоий-иқтисодий, суд-ҳуқуқ соҳаларида ислоҳотларни изчил давом эттириш, маҳалла ва оила институтини мустаҳкамлаш, бола ҳуқуқини ҳимоя қилиш билан боғлиқ бир қатор қонун ҳужжатлари ва муҳим масалаларни муҳокама этиш назарда тутилмоқда.
Ялпи мажлис ишини Олий Мажлис Сенатининг веб-сайтида ва ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларида кузатиб бориш мумкин: