Бугун, 22 ноябрь куни Париждаги анъанавий равишда расмий тадбирлар ўтказиладиган Фахрийлар уйида расмий ташриф билан Франция Республикасида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Майдонда олий мартабали меҳмон шарафига Франция Республика гвардияси ҳарбий хизматчилари саф тортди. Ҳарбий оркестр икки мамлакат давлат мадҳияларини ижро этди. Гвардиячилар давлатимиз раҳбари олдидан тантанали юриб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Франция ташқи савдо, иқтисодий жозибадорлик ва хориждаги француз фуқароларининг ишлари бўйича вазири Оливье Бешт фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Маросимдан сўнг Ўзбекистон делегацияси Франция Президентининг қароргоҳи – Елисей саройига йўл олди. У ерда олий даражадаги икки томонлама музокаралар бўлиб ўтади.
Олдингиси
Ўзбекистон Президенти ва Франция Парламентининг қуйи палатаси раиси парламентлараро мулоқотни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни Париждаги Бурбон саройида Франция Миллий йиғини Раиси Яэль Браун-Пиве билан учрашув ўтказди.
22.11.2022Кейингиси
Ўзбекистон ва Франция Президентлари юксак даражадаги ҳар томонлама шерикликни ривожлантиришга келишиб олдилар
22 ноябрь куни Париждаги Елисей саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг музокаралари бўлиб ўтди.
22.11.2022