Ўзбекистон ва Германия Президентлари минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 август куни Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан телефон орқали мулоқот қилди.

Кўп қиррали Ўзбекистон-Германия муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди ҳамда минтақавий ҳамкорликнинг энг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинди.

Афғонистондаги вазиятнинг ривожланишига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу мамлакатдаги ҳарбий-сиёсий кескинликнинг кучайиши минтақавий ва халқаро хавфсизлик ҳолатига жиддий салбий таъсир кўрсатиши мумкин экани таъкидланди.

Афғон муаммосининг тинч йўл билан ҳал этилишига кўмаклашиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни яқиндан мувофиқлаштириш ҳамда минтақадаги вазият юзасидан мунтазам сиёсий маслаҳатлашувлар олиб бориш тўғрисида келишувга эришилди.

Афғонистондан Германия фуқароларини эвакуация қилиш масалалари бўйича ҳамкорлик ҳам давом эттирилади.

Манба