Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Қозоғистон Президенти мамлакатимиз етакчисини таваллуд куни билан муборакбод этиб, биродар Ўзбекистон халқига фаровонлик ва равнақ тилади.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, энг аввало, уларни янги лойиҳа ва дастурлар билан бойитиш муҳим эканини таъкидладилар.
Шунингдек, бўлажак олий даражадаги икки ва кўп томонлама тадбирларга, шу жумладан август ойининг бошида Туркманистонда ўтказилиши режалаштирилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилди.
Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлигини ривожлантириш бўйича Тошкент халқаро конференциясининг самарали натижалари юксак баҳоланди, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.
Олдингиси
Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар
24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
24.07.2021Кейингиси
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари минтақа давлатлари раҳбарлари саммитига тайёргарликнинг боришини муҳокама қилдилар
24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
24.07.2021