24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Суҳбат аввалида Тожикистон Президенти давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан табриклаб, Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.
Жорий йилнинг 10-11 июнь кунлари Тожикистон Республикасига расмий ташриф якунлари бўйича қабул қилинган битим ва келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Минтақа кун тартиби, шу жумладан Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши юзасидан фикр алмашилди.
Ўтган ҳафтада Тошкентда ўтган Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлиги бўйича халқаро конференциянинг муваффақиятли натижалари юксак баҳоланди.
Келгуси ойнинг бошида Туркманистонда минтақа давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувини ҳамда жорий йилнинг сентябрь ойида Тожикистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитини ўтказишга тайёргарлик масаласи муҳокама қилинди.
Кейингиси
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари икки томонлама кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
24.07.2021