Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Ашхобод шаҳрида ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини кўриб чиқдилар. Кенг кўламли савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳим экани қайд этилди.
Саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт, туризм ва бошқа устувор соҳаларда истиқболли кооперация лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Етакчилар Марказий Осиё минтақасидаги вазиятнинг ривожланиши юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Олдингиси
Ўзбекистон ва Покистон Президентлари кўп қиррали шерикликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар
Ашхобод шаҳрида ўтаётган ИҲТ саммити тадбирлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Президенти Ориф Алвий билан учрашув ўтказди.
28.11.2021Кейингиси
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига раислик Ўзбекистон Республикасига ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 ноябрь куни Ашхобод шаҳрида ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн бешинчи саммити ишида иштирок этди.
28.11.2021