Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси доирасида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди.
Марказий Осиёда кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва минтақавий шерикликни мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Президентлар олий даражада эришилган, энг аввало, товар айирбошлашни кўпайтириш, саноат, энергетика, транспорт, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги соҳаларида устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги келишувларни рўёбга чиқариш зарурлигини таъкидладилар.
Шунингдек, минтақавий тузилмалар, шу жумладан ШҲТ ва МДҲ доирасидаги ҳамкорликка оид масалалар муҳокама қилинди.
Олдингиси
Ўзбекистон Республикаси Президенти Марказий Осиё ва Россия етакчилари учрашувида иштирок этди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 октябрь куни Остона шаҳрида “Марказий Осиё – Россия” саммитида иштирок этди.
14.10.2022Кейингиси
Президентнинг амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 12-14 октябрь кунлари амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлди.
14.10.2022