Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов давлат ташрифининг иккинчи куни Самарқанд шаҳрига келди.
Аэропортда уни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Олий мартабали меҳмон давлатимиз раҳбари ҳамроҳлигида Шарқ дурдонаси - қадим ва бетакрор Самарқанд шаҳрининг улуғвор меъморий обидалари билан танишади.
Олдингиси
Туркманистон Президенти Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди
Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов мамлакатимизга давлат ташрифининг биринчи куни якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида “Кўксарой” қароргоҳининг Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди.
14.07.2022