Ўзбекистон етакчисини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Туркманистон Президентининг қароргоҳи – “Оғузхон” сарой мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки мамлакатнинг давлат мадҳиялари янгради.

Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов биргаликда суратга тушдилар.

Маросимда расмий делегациялар аъзолари иштирок этди.

Айни дақиқаларда давлат раҳбарлари тор доирада музокара ўтказмоқда.

Манба