Президент байрам сайлида иштирок этди

Президент Шавкат Мирзиёев Наврўзга бағишланган тантанали маросимдан сўнг, байрам сайлида иштирок этди. Сайилга келган одамлар билан суҳбатлашиб, уларни табриклади.

Нуронийлар Аллоҳдан байрам қутлуғ келиб, ҳосиллар мўл, ризқу насибамиз кўп бўлишини, янаги Наврўзларга тинчлик-фаровонликда етказишини сўраб дуолар қилди.

Давлатимиз раҳбари миллий маданият марказлари, фольклор-энографик жамоалар чиқишларини кузатди. Ёш ижрочиларга доим ўқиш ва изланишда бўлиш кераклигини таъкидлаб, ижодий муваффақиятлар тилади.

Наврўз сайиллари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда, қишлоқ ва маҳаллаларда давом этмоқда.

Манба