Президент Шавкат Мирзиёев Озарбойжонда “Йил одами” деб эътироф этилди

Президент Шавкат Мирзиёев Озарбойжонда “Йил одами” деб эътироф этилди

Пойтахтимиздаги “Hyatt Regency” меҳмонхонасида Озарбойжонда нашр этиладиган “Тарихий шахслар” халқаро журналининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Йил одами” деб эътироф этилиши ҳамда умуман Ўзбекистонга бағишланган махсус сони тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда мамлакатимизда рўйхатдан ўтган дипломатик корпус вакиллари, жумладан, қатор хорижий давлатларнинг элчилари, халқаро ташкилотлар вакиллари, мамлакатимиз тегишли вазирлик, идоралари масъул мутасаддилари, кенг жамоатчилик иштирок этди.

1 (3).jpg

“Тарихий шахслар” халқаро журналининг Озарбойжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси ҳамда Элчихона ҳузуридаги Гейдар Алиев номидаги Озарбойжон Маданий маркази кўмагида чоп этилган рус тилидаги махсус сонида, жумладан, шундай сўзлар келтирилган:

“Тарихий анъаналарни тиклаш йўлидаги сермаҳсул фаолияти, Ўзбекистон Республикасининг сиёсий ва иқтисодий нуфузини жаҳон миқёсида оширишдаги мислсиз саъй-ҳаракатлари, шунингдек Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасидаги дўстона алоқаларни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун Озарбойжоннинг “Тарихий шахслар” халқаро журнали Таҳрир ҳайъати аъзоларининг якдил қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилда “Йил одами” деб эътироф этилди”.

13.jpg

Таъкидлаш жоиз, Озарбойжонда 2006 йилдан буён чоп этиладиган ушбу журнал анъанавий равишда давлат раҳбарлари ва таниқли давлат арбоблари орасидан “Йил одами”ни эълон қилиб келади. Ҳозиргача бундай шарафли номга Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин сингари шахслар сазовор бўлган.

Манба