Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Санкт-Петербург шаҳрида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ташаббуси билан ўтказилган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этди.
Етакчилар жорий йилги ҳамкорлик якунларини сарҳисоб қилиб, 2023 йил учун устувор вазифаларни муҳокама қилдилар. Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Бугун, 27 декабрь куни Президентимиз МДҲ давлатлари раҳбарлари билан биргаликда Санкт-Петербургдаги Давлат рус музейига ташриф буюрди. Бу ерда меҳмонлар музей тўпламидаги экспонатлар ва санъат асарлари билан танишди ҳамда норасмий учрашув ўтказди.
Шу билан давлатимиз раҳбарининг амалий ташрифи якунланди, у “Пулково” халқаро аэропортидан Тошкентга жўнаб кетди.
Олдингиси
Ўзбекистон Республикаси Президенти МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Санкт-Петербург шаҳрида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ташаббуси билан ўтказилган МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди.
26.12.2022Кейингиси
Президент замонавий дарсликлар кўргазмаси билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев 29 декабрь куни “Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир!” мавзусидаги замонавий дарсликлар кўргазмаси билан танишди.
29.12.2022