Тадбирлар якунига етгач, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номидан Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ташрифи шарафига расмий қабул маросими ташкил этилди.
Маросимда икки мамлакат расмий делегацияси аъзолари, давлат ва жамоат арбоблари, Ўзбекистондаги қирғиз диаспораси вакиллари иштирок этди.
Давлат раҳбарлари улар билан биргаликда суратга тушиб, самимий суҳбатлашди.
Олдингиси
Музокаралар кенг миқёсли масалаларни биргаликда ҳал қилишга тайёрлик руҳида ўтди
Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев музокаралар ишонч муҳитида ўтгани, томонлар ўзаро ҳурмат ва манфаатларни ҳисобга олиш тамойиллари асосида кенг миқёсли вазифаларни ҳал қилишга тайёр эканини қайд этди.
11.03.2021