Сенат Раиси МДҲ ПА мажлисларида иштирок этади

2020 йил 27 ноябрь куни МДҲ ПА Кенгашининг навбатдаги йиғилиши ва Ассамблеянинг эллик биринчи ялпи мажлиси  видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтади.

Уларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т. Нарбаева кириш сўзи билан иштирок этади.

ПА Кенгаши йиғилишида коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича МДҲ давлатларида амалга оширилаётган чора-тадбирларни ҳуқуқий таъминлаш, Евроосиё минтақасидаги иқтисодий интеграция истиқболлари, Ҳамдўстлик доирасида 2021 йилда бўлиб ўтадиган сайловларни кузатишга тайёргарлик кўриш, МДҲ ПА ва Европа Кенгаши Парламент Ассамблеяси ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилиши назарда тутилган.

Манба