Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга келди.
Ашхобод халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Ботир Атдаев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Қисқа суҳбатдан сўнг Ўзбекистон Президенти ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 21 октябрь куни бўлиб ўтади.
Олдингиси
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов тор доирада музокара ўтказдилар.
21.10.2022Кейингиси
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов икки мамлакат делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда музокара ўтказдилар.
21.10.2022