Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россияга ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди.
Давлат раҳбарларининг учрашувида Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда кенгайтиришнинг долзарб масалалари батафсил кўриб чиқилди.
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Қўшма баёнот қабул қилдилар. Ташриф доирасида жами 18 та икки томонлама ҳужжат имзоланди.
Олдингиси
Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга интилиш қатъий экани тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 19 ноябрь куни ташриф билан Россияга келди.
19.11.2021Кейингиси
Қайта тикланувчи энергия манбалари кўпайтирилади
Президент Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш ва соҳани ривожлантириш масалалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
22.11.2021