Темурбеклар мактабида ватанпарвар ёшлар тарбияланади

Президент Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни Давлат хавфсизлик хизмати академияси ва Темурбеклар мактабининг қурилиш жараёнини кўздан кечирди.

Мактаб учун ўқув корпуси, ётоқхона, ошхона барпо этилмоқда, академиянинг мавжуд бинолари реконструкция қилинмоқда. Мажмуада, шунингдек, жисмоний-ҳарбий машғулотлар майдони, стадион, автодром, плац ва бошқа объектлар бўлади.

Темурбеклар мактаби тарих фани ва хорижий тилларга ихтисослашган бўлиб, унда 200 нафар ёш сабоқ олади.

Шу ерда мазкур таълим масканига болаларни саралаш ва ўқитиш тизими ҳақида маълумот берилди. Давлатимиз раҳбари ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ўқувчиларга юртимиз тарихи ва ўзбек тилини чуқур ўргатиш, дарсларга ҳар бир фан бўйича етакчи педагогларни жалб этиш муҳимлигини таъкидлади.

Манба