Туркий давлатлар ташкилоти саммити якунланди

Самарқандда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Туркий давлатлар ташкилотининг саммити бўлиб ўтди. 

Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида Ўзбекистон етакчиси  туркий дунёни янада яқинлаштириш ва улкан салоҳиятини тўлиқ ишга солишга қаратилган муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари сурди. Саммит якунида етакчилар Самарқанд декларацияси ва бошқа бир қатор ҳужжатларни имзоладилар, Регистон мажмуасида дарахт экдилар. 

Шу билан Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга амалий сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Манба