Ҳукуматимиз томонидан “2020 – 2030 йилларда Ўзбекистон Республикасини электр энергия билан таъминлаш концепцияси” қабул қилинди.
Ушбу стратегия халқаро экспертлар иштирокида ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан электр энергетикани ривожлантиришга қаратилаётган юксак эътиборига асосан, жадал ривожланаётган аҳоли ва мамлакат иқтисодиётининг энергияга бўлган талабини қондириш мақсадида соҳани тубдан ислоҳ қилишга йўналтирилган.
Ўзбекистоннинг энергетика сектори ривожланиши илғор халқаро амалиётга мувофиқ давом этади ва қабул қилинган стратегия электр энергияси соҳасидаги мавжуд натижалар ва амалга оширилётган лойиҳаларга асосланган кенг кўламли, айни пайтда амалий ва эришиш мумкин бўлган мақсадларни кўзда тутади.
Стратегия 2020 йилдан 2030 йилгача бўлган даврга ўрта муддатли ва узоқ муддатли мақсадларни белгилайди ҳамда доимий таҳлил асосида заруриятга кўра таҳлил қилинади. Ҳужжатнинг стратегик мақсади – Ўзбекистон аҳолисини ва иқтисодиётини рақобатбардош нархлар асосида электр энергия билан таъминлаш, энг яхши жаҳон амалиётлари ва жаҳон электр энергетикасидаги замонавий тенденцияларни қамраб олувчи мувозанатланган энергетика секторни ривожлантиришдир.
Концепцияда қуйидагиларга йўналтирилган устувор йўналишлар кўзда тутилган: мавжуд электрстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш, шунингдек электр энергия ишлаб чиқариш бўйича энергия самарадор технологиялардан фойдаланган ҳолда янги электр станцияларини қуриш; электр энергияси ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш; қайта тикланадиган, айниқса, қуёш энергияси манбаларини ривожлантириш; тариф сиёсатини такомиллаштириш ва улгуржи бозорга чиқишни таъминлаш бўйича ҳуқуқий ислоҳотларни амалга ошириш.
2030 йилгача қуйидагиларни амалга ошириш режалаштирилган:
Қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантиришда ҳозирги пайтда электр энергияси тақчил бўлган ҳудудларни энергия таъминотини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилади. Қайта тикланадиган энергия манбалари экологик муҳитни, инфратузилмани яхшилашга, маҳаллий саноат тармоқлари унумдорлигини ошириш ва уларни рағбатлантиришга ва янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади. Ушбу соҳада қайта тикланувчи энергия манбаларининг жадал ривожланишини таъминлаш мақсадида ушбу соҳада давлат-хусусий шерикчилигини кенг қўллаш чоралари белгиланди.
Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин: https://minenergy.uz/ru/lists/view/77 .
Кейингиси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қирғиз Республикаси Президенти билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 май куни Қирғиз Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлат раҳбарлари мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик...
04.05.2020