Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига қилган мурожаатномасида Ўзбекистон ташқи сиёсатининг кейинги истиқболларига алоҳида эътибор қаратди. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Ўзбекистон ўз ташқи сиёсатида, халқимизнинг миллий манфаатларидан келиб чиқиб, сўнгги йилларда олиб борилаётган фаол, очиқ ва прагматик руҳдаги курсни давом эттиради.
Президент келтириб ўтган фикрлар Ўзбекистонни жаҳон хамжамияти ва халқаро муносабатлар тизимига жадал интеграция жараёнини кучайтиришини билдирибгина қолмай, ташқи майдонда сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан ўз ўрнини мустаҳкамлашга бўлган қатьий интилишларида бардавом бўлиши ҳақидаги ғояни ҳам ифодалайди.
Албатта бу, авваламбор, халқимизнинг олий манфаатларига, унинг ижтимоий-иқтисодий фаровонлигига ва иктисодиётимизни тубдан технологик модернизация қилишга хизмат қилади. Зотан хеч бир мамлакат ташқи олам, хусусан, дунёнинг етакчи мамлакатлари билан яқин хамкорлик алоқаларини боғламай ўз тараққиётида юксак марраларни забт этиши мумкин эмас.
Бундан ташқари, ташқи сиёсатда мамлакатимиз учун Марказий Осиё минтақаси устувор ахамиятини сақлаб қолади. Зеро, Тошкентнинг муштараклик рухидаги минтақавий сиёсати ўзининг кенг амалий натижаларини кўрсатмоқда.
Бу минтақада ҳукм сураётган ижобий сиёсий муҳитда ва Ўзбекистон атрофида барқарорлик камари мустаҳкамланаётганлигида акс этмоқда. Яхши қўшничилик муносабатлари фойдали иқтисодий шерикчилик алоқалари билан янги мазмун ва шакл касб этиб бораяпти. Ва бунда мамлакатимизнинг асосий савдо ҳамкорлари ичида ҳам минтақа давлатлари ўрин эгаллаганликларини эътироф этиб ўтиш жоиздир.
Азиз Каримов
СМТИ етакчи илмий ходими
Олдингиси
А.Рашидбеков: илм-маърифатсиз келажак йўқ
Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев парламентга йўллаган Мурожаатномада Ўзбекистонда 2020 йилни “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб ном беришни таклиф қилди.
24.01.2020