Давлат раҳбарининг Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномаси мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган туб ўзгаришлар мазмун-моҳиятининг ифодаси бўлди. Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг яқин ва узоқ истиқболдаги тараққиётининг асосий йўналишлари ҳамда босқичлари белгилаб берилди.
Президент томонидан “демократик ислоҳотлар йўли – биз учун ягона ва энг тўғри йўлдир”, деб таъкидланиши, шубҳасиз, устувор аҳамиятга эга. Ўз навбатида, демократик ислоҳотларнинг натижадорлиги жамият фаоллигига ва тараққиётига асосланади. Бошқача айтганда, жамиятнинг давлат бошқарувида иштироки муайян ҳудудда демократия даражасини белгилаб берувчи асосий кўрсаткичлардан ҳисобланади.
Ҳозирда дунёда давлат бошқаруви соҳасида кузатилаётган тенденциялар ҳамда ривожланган хорижий давлатларнинг тажрибаси сиёсий тизимда давлат “бошқарувчи” эмас, “иштирокчи”лардан бири бўлиши кераклигини кўрсатмоқда. Буни давлатнинг вертикал бошқарувдан горизонтал шаклга, яъни давлат ҳокимияти идоралари вазифа ва ваколатларининг фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа жамоат ташкилотларига ўтаётганида кўриш мумкин. Бу орқали давлат қарорларини қабул қилиш жараёнида фуқаролар ҳамда жамоат ташкилотлари иштироки таъминланади.
Давлатимиз раҳбари Мурожаатномасида шунингдек, давлат бошқаруви соҳаси замонавий менежментга, рақамли технологияларга асосланиши кераклигини алоҳида таъкидлади.
Умуман олганда, 2020 йилнинг “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилинишини Ўзбекистон илм-фани тараққиётининг янги босқичи бошланиши деб аташ мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар Институти
бўлим бошлиғи А.Юсупов
Кейингиси
А.Юсупов: мамлакат тараққиётини таъминлашга масъулиятли ва прагматик ёндашув
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ушбу Мурожаатномасининг муҳим жиҳатларидан бири ижро органлари фаолиятига баҳо беришда Халқ қабулхоналарига келиб тушаётган мурожаатлар таҳлилига асосланиш лозимлигидир.
24.01.2020