Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ушбу Мурожаатномасининг муҳим жиҳатларидан бири ижро органлари фаолиятига баҳо беришда Халқ қабулхоналарига келиб тушаётган мурожаатлар таҳлилига асосланиш лозимлигидир. Бу бевосита аҳоли эҳтиёжи ва манфаатларининг давлат ҳокимияти идоралари фаолияти самарадорлигини аниқлашда асосий мезон сифатида қаралаётганини билдиради.
Ушбу йўналишда Президент Ш.Мирзиёев томонидан мутлақо янги тизим ишлаб чиқиш лозимлиги таъкидланди. Бунда жумладан, “ижро ҳокимияти идоралари раҳбарларининг, айниқса ҳокимларнинг ишга ёндашувини тубдан ўзгартириш”, “хокимлар ваколатларини қайта кўриб чиқиш, жумладан, бир-бирини такрорлайдиган жиҳатларга барҳам бериш” ҳамда “иш сифати ва ижро интизоми” масалалари кўрсатиб ўтилди. Шунингдек, вилоят, туман раҳбарлари маҳаллий кенгашлар ва ОАВлари олдида ҳисобот берадиган тизим бўлиши кераклиги таъкидланди.
Мурожаатномада сиёсий партияларнинг ўз электорати билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, партияларнинг сиёсий фаоллигини ошириш масалаларига ҳам урғу берилди. Бу борада Президент Ш.Мирзиёев “депутатлар фаолиятининг асосий мезони — халқ ишончи” бўлиши керак, деб таъкидлади. Бу бир томондан, давлат ҳокимияти идораларининг тегишли фаолияти самарадорлиги ва натижадорлиги юзасидан парламент олдида ҳисобдорлигини билдирса, иккинчи томондан, парламентнинг ўз электорати олдидаги масъул эканлигини кўрсатади.
Таъкидлаш керакки, ушбу Мурожаатноманинг туб мазмун-моҳиятини “халқ ишончи”, “натижадорлик” ва “илм-маърифат” каби тушунчалар ташкил қилди. Бу амалда давлат раҳбарининг мамлакат тараққиётини таъминлаш масалаларида прагматик ёндашув тарафдори эканини яна бир бор кўрсатди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар Институти
бўлим бошлиғи А.Юсупов
Олдингиси
А.Юсупов: 2020 йилнинг “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилиниши амалда Ўзбекистон илм-фани тараққиётининг янги босқичини бошлаб беради
Давлат раҳбарининг Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномаси мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган туб ўзгаришлар мазмун-моҳиятининг ифодаси бўлди.
24.01.2020Кейингиси
А.Рашидбеков: илм-маърифатсиз келажак йўқ
Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев парламентга йўллаган Мурожаатномада Ўзбекистонда 2020 йилни “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб ном беришни таклиф қилди.
24.01.2020