Кенг кўламли учрашувлар кун тартибидан Ўзбекистон ва Корея ўртасида юқори технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масаласи ҳам жой олди.
Таъкидлаш керакки, хозирги вақтга қадар мамлакатларимиз ушбу йўналишда муваффақиятли ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиб олди.
Юн Сок Ёль таъкидлаганидек, икки мамлакат ўртасида автомобилсозликдан бошланган ҳамкорлик бугунги кунда барча соҳалар, жумладан, IT ва инфратузилмалар соҳасини қамраб олди.
Бугунги кунга келиб, Жанубий Корея билан ҳамкорликда Ўзбекистонда қўшма Ўқув-тадқиқот тўқимачилик технопарки, Нодир металл ва қотишмалар илмий-технологик маркази, Қишлоқ хўжалик машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази, Ўзбекистон-Корея Электрон ҳукумати ва рақамли иқтисодиёт ҳамкорлик маркази ташкил этилди.
Бундан ташқари, Корея Республикаси мамлакатимизда Миллий электрон савдо платформасини ишга туширишда ёрдам кўрсатди.
Шу муносабат билан мавжуд салоҳиятдан тўлақонли фойдаланиш мақсадида олий даражали муузокаралар давомида Ўзбекистон раҳбари томонидан келгуси 3 йилга мўлжалланган алоҳида Ўзбекистон ва Корея ҳамкорлигининг янги юқори технологияларга оид кун тартибини шакллантириш муҳимлиги таъкидланди.
Бу электроника, IT-соҳа, робототехника ва биотехнологиялар каби юқори технологиялар соҳасида жаҳондаги илғор мамлакатлардан бири ҳисобланган Жанубий Корея билан ҳамкорликни яанада мустаҳкамлаш ва ошириш имконини беради.
Корея Республикаси Глобал инновацион индекс (Global Innovation Index)нинг топ-10 талигига киради, бунинг устига, сўнгги ўн йиллик (213-2022 йй.) давомида у 18-ўриндан 6-ўринга кўтарилди.
Бундан ташқари, сўнгги 10 йил ичида патент-аризалар сони 42,5 фоизга ошди, бу эса Кореянинг уларнинг умумий сони (267 минг) бўйича Хитой, АҚШ, Япониядан кейин 4-ўринни эгаллашига имкон яратди.
Шу билан бирга, Сеул биотехнологиялар соҳасини ҳам жадал ривожлантирмоқда. Масалан, Кореянинг мазкур соҳадаги йиллик ишлаб чиқариш хажми 2020 йилдаёқ 42 триллион вон (30 миллиард доллар) дан ошиб кетди. Бу кўрсаткични 2035 йилгача 5 баробарга (148 миллиард долларгача) ошириш мақсад қилинган.
Шу маънода икки давлат ҳукуматларига Ўзбекистонда минтақавий юқори технологиялар хабини яратиш бўйича Стратегия дастурини ишлаб чиқиш, унда ўта муҳим минерал ресурслар, ярим ўтказгичлар, кимё саноати, машинасозлик, “ақлли” қишлоқ хўжалиги, шаҳарсозлик ва энергетика технологиялари трансфери соҳаларини энг муҳим йўналишлар сифатида белгилаш вазифаси юклатилди.
Мазкур қадам Президент Шавкат Мирзиёев томонидан асосий устувор вазифа сифатида кўрсатилган инновацион ва юқори технологик ривожланишга йўналтирилган стратегиянинг мантиқий давомидир. Уни амалга ошириш республикамиз иқитисодиётини технологик жиҳатдан модернизация қилиш ва глобал бозорда унинг рақобатбардошлигини оширишни жадаллаштиришга ёрдам беради.
Бундан ташқари, Юн Сок Ёль музокаралар жараёнида, шунингдек, бизнес-форумдаги чиқишида давлатларимиз ўртасида нодир ер ости ресурслари, ярим ўтказгичлар, технологик сектор ва инсон капиталини ривожлантириш соҳаларида ҳали ишга солинмаган улкан салоҳият мавжудлигини бир неча бор қайд этди. Бу каби эътиборли жиҳатларни ҳисобга олиш Корея Республикасининг Ўзбекистон билан юқори технологиялар соҳасидаги шерикликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканлигини намойиш этади.
Шу тариқа, Корея раҳбарининг Ўзбекистонга ташрифи якунлари икки мамлакат раҳбариятининг муносабатларни, айниқса, илғор технологиялар соҳасидаги алоқаларни янада кенгайтиришга содиқлигини намойиш этади. Ўз навбатида, ташриф доирасида эришилган келишувлар Ўзбекистон ва Корея Республикаларининг технологиялар соҳасидаги ҳамкорлигида янги улкан қадамлар учун муҳим пойдевор бўлади.
Тимур Курбанкличев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги СМТИ етакчи илмий ходими
Олдингиси
Маданий-гуманитар соҳа - Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг қудратли омили
Жорий йилнинг 13-15 июнь кунлари Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёлнинг Ўзбекистонга ташрифи амалга оширилди. Бу Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларига янада кучли туртки берди. Бугунги кунда Ўзбекистон Марказий Осиёнинг Жанубий Корея билан юксак даражада ҳамкорлик олиб бораётган ягона мамлакат ҳисобланади.
16.06.2024