4 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати билан Беларусь Республикаси Хавфсизлик кенгаши давлат котибияти ўртасида икки томонлама маслаҳатлашув бўлиб ўтди.
Маслаҳатлашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати билан Беларусь Республикаси Хавфсизлик кенгаши давлат котибияти ўртасида 2017 йилда имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум ижроси, икки мамлакат ўртасида 2019-2020 йилларга мўлжалланган хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик бўйича “Йўл харитаси”ни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Тадбирда иштирокчилар шуни таъкидлашдики, Ўзбекистон-Беларус муносабатларининг янги босқичида хавфсизлик соҳасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришга имкон берилади.
Тадбирда биргаликда илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш, хавфсизликни таъминлаш ва барқарор ривожланишнинг долзарб масалалари бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) билан Беларусь Стратегик тадқиқотлар институти (БСТИ) ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш бўйича келишувга эришилди.