Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ), Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлил маркази, Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси ҳамда Хитой Халқаро муносабатлар муносабатлар академияси (CIIS) билан биргаликда Пекинда «Бир макон, бир йўл»: Ўзбекистон учун янги имкониятлар» мавзусида тақдимот ўтказилди.
Тадбир давомида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан шу йилнинг апрель ойида «Бир макон, бир йўл» иккинчи халқаро форуми доирасида илгари сурилган ташаббус ва лойиҳалар мазмун-моҳияти юзасидан тақдимот қилинди.
Бунда асосий эътибор транспорт ва коммуникация «ақлли» қишлоқ хўжалиги, энергия тежовчи технологиялар ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликка қаратилди.
Тақдимот доирасида СМТИ ва CIIS ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга келишдилар. Шу мақсадда ўзаро англашув меморандумини имзолаш, ўзбекистонлик мутахассисларни Хитой тадқиқот институларининг малака ошириши дастурларида иштирокини таъминлаш бўйича келишувларга эришилди.
Шу билан биргаликда ўзбек делегацияси ХХР етакчи илмий-тадқиқот марказларида учрашувларда иштирок этишди.