Жорий йилнинг 28-29 август кунлари Афғонистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотида келтирилишича, ташриф дастурида Ҳукумат, ташқи ишлар, инвестициялар ва ташқи савдо вазирликларида ҳамда бошқа идораларда учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Бўлажак музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт, алоқа ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири 2018 йилнинг 20 июнида Тошкентда Ҳаниф Атмар билан учрашган ва музокаралар олиб борган эди. Ўша кезларда Ҳ.Атмар Афғонистон Президентининг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида иш юритган.
Кейингиси
Ўзбекистон-Қирғизистон Ҳукуматлари делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов 26 август куни Қирғизистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Акрам Мадумаровни қабул қилди
27.08.2020