Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бугун Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, вазирлар турли даражаларда бўлажак икки ва кўп томонлама, жумладан Ўзбекистоннинг МДҲда раислиги дорисда кўзда тутилган тадбирлар жадвали ва бошқа ташкилий масалаларни кўриб чиқдилар.
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари коронавирус пандемияси келтириб чиқарган янги ҳолатларга қарамай, Ўзбекистон-Озарбайжон икки томонлама алоқалари фаол ривожланиб бораётгани, товар айланмаси жорий йилнинг январидан июлигача 163 фоизга ўсганини алоҳида таъкидладилар.
Томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ўртасидаги ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссия фаолиятини тиклаш бўйича келишувга эришдилар.
Кейингиси
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистондаги йўлларни яхшилаш учун маблағ ажратади
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида 240 километр (км) автомобил йўлларини қайта таъмирлаш ҳамда минтақавий савдо ва транспорт алоқаларини кенгайтириш мақсадида...
07.09.2020