Осиё тараққиёт банки Ўзбекистондаги йўлларни яхшилаш учун маблағ ажратади

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида 240 километр (км) автомобил йўлларини қайта таъмирлаш ҳамда минтақавий савдо ва транспорт алоқаларини кенгайтириш мақсадида мамлакат миллий автомобил йўллари тармоғининг муҳим қисмларида хавфсизликни кучайтириш учун 274,2 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз маблағи ажратишни маъқуллади.

“Денгизга чиқиш имконияти бўлмаган мамлакат сифатида Ўзбекистон минтақалараро ўзаро боғлиқликни транспорт сиёсатининг марказий элементига айлантирди”, деди ОТБ транспорт бўйича катта мутахассиси Паван Карки. Ушбу лойиҳа иқтисодий ўсишга хизмат қилган ҳолда Европа ва Жануби-Шарқий Осиё ўртасидаги минтақавий транспорт-логистика маркази сифатида мамлакат салоҳиятини ривожлантиришга ёрдам беради».

Лойиҳа доирасида Қорақалпоғистондаги Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу автомобил йўлининг 240 километрлик қисми икки қаторли цемент-бетон йўлга қайта таъмирланиши, шу жумладан, қишлоқларни автомагистрал билан боғлайдиган кириш йўлларига айлантирилиши кўзда тутилган. Ушбу автомагистрал минтақадаги муҳим савдо йўлларидан бири бўлиб, Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастурининг 2-Коридори қисми ҳисобланади.

У таркибига асрнинг охирига келиб ҳарорат деярли 5ºС га кўтарилиши кутилаётган Қорақалпоғистоннинг қуруқ иқлими учун мос бўлган иқлим ўзгаришига бардошлилик елементларини ўз ичига олади. Бундан ташқари, лойиҳа доирасида аёллар учун алоҳида санитария иншоотлари жойлашган бешта дам олиш бекатлари, шунингдек, бозор павилонлари барпо этилади. Уларнинг 50 фоизи тадбиркор аёллар учун ажратилади

Йўл ҳаракати самарадорлиги ва хавфсизлигини ошириш учун ушбу лойиҳа Транспорт вазирлигига Ўзбекистондаги энг серқатнов йўл қисмларидан бири бўлган Тошкент-Наманган йўлининг 100 километрлик участкасида интеллектуал транспорт тизимини ўрнатишга ёрдам беради. Тизим реал вақт режимида транспорт ва йўл шароитларини кузатиб боради.

Йўл тармоғидаги ортиқча транспорт воситалари ва йўл қопламаси бузилишининг олдини олиш мақсадида миллий йўллар тармоғининг баъзи қисмларида ҳаракатланаётган транспорт воситаларининг вазнини аниқлаш учун иккита автоматлаштирилган станциялар ўрнатилади.

ОТБ Ўзбекистоннинг автомобил инфратузилмаси ва темир йўл транспортига 1,3 миллиард доллар сармоя киритди. Автомобил тармоғи минтақавий алоқа учун ўта муҳим саналади.

Манба